Коронавирусга чалинганлар қарийб 200 нафарга кўпайди

Жамият

image

Бугун, 11 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 196 нафарга ошиб, 12402 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 124 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 37 нафари Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 20 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 2 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 18 нафари аҳоли орасида), 15 нафари эса Бухоро вилоятида аҳоли орасида аниқланган.

Бугун айни пайтга қадар Ўзбекистонда 7540 (+10) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (10 нафар Жиззах вилоятида) соғайди. 

Ҳозирда мамлакатда 4806 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

278

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг