Ангор туманига янги ҳоким тайинланди

Жамият

image

Бугун, 11 июль куни Халқ депутатлари Ангор тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди. Сессияда ташкилий масала кўрилди.

Усмон Янгибаевич Турапов вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланганлиги муносабати билан Ангор тумани ҳокими вазифасидан озод қилинди.

Шу кунгача вилоят Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Шоҳжаҳон Бекмуратович Абдуллаев Ангор тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

Маълумот ўрнида, Шоҳжаҳон Бекмуратович Абдуллаев 1987 йилнинг 19 январида Олтинсой туманида туғилган. 2009 йилда Термиз давлат университети,  2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.

Меҳнат фаолияти давомида турли йилларда вилоят иқтисодиёт бош бошқармаси бўлим бошлиғи, бошқарма бошлиғи ўринбосари, Шўрчи тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари, вилоят иқтисодиёт ва саноат бош бошқармаси бошлиғи, 2020 йилдан вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ангор тумани Шоҳжаҳон Абдуллаев

Баҳолаганлар

141

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг