Тошкентда коронавирусдан соғайганлар сони 873 нафарга етди

Жамият

image
Айни дамда карантинда сақланаётганлар ҳақида маълумот берилди north_east

Айни дамда карантинда сақланаётганлар ҳақида маълумот берилди

Тошкент шаҳрида 25 нафар бемор коронавирусдан буткул соғайди. Бу ҳақда бугун, 22 май куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

“Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 22 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 3 нафар, жами 25 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор бутунлай соғайди ва реабилитацияга кузатилди“, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан соғайганларнинг 12 нафари коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Қолган 10 нафари эса чет элдан келган ва карантинга олинган. Уларда коронавирус инфекцияси аниқлангач, клиникага ётқизилган. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, тузалганларнинг 11 нафари Тошкент вилоятидан, 4 нафари Сурхондарё вилоятидан, 3 нафари Тошкент шаҳридан, 2 нафари Қашқадарё вилоятидан, 1 нафардан Наманган ва Фарғона вилоятларидан. Беморлардан 12 нафари эркак, 10 нафари аёллардир. Улар орасида энг ёши каттаси 65 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 4 ёшда.

Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида соғайганлар 1 нафардан Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Наманган вилоятларидан. Соғайганларнинг 1 нафари 52 ёшли эркак, 2 нафари 59 ёшли аёл ва 10 ёшли қизалоқ. Улардан 2 нафари чет элдан келган ва карантинга олинган. Уларда коронавирус инфекцияси аниқлангач, клиникага ётқизилган, 1 нафар фуқаро эса касалликни коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали юқтириб олган.

Маълумот учун, Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар 848 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 873 нафарга етди. Шундай қилиб, бугун шу пайтгача 56 нафар бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди. Ҳозирда мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 2463 нафарни ташкил этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтгача 3006 кишида коронавирус аниқланди. Бугунгача беморларнинг 13 нафари вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

85

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг