Танзила Норбоева коронавирусга тест топширди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева COVID-19 коронавирус инфекциясини аниқлаш учун тест топширди.

Танзила Норбоевадан ташқари сенаторлар, шунингдек, Сенат девони ходимлари ҳам тест топширган. Сенатда коронавирус аниқланмаган.

Қайд этиш керакки, бутун дунёга тарқалган коронавирус инфекцияси кўплаб давлатларда вазирлар, депутатлар, парламент раҳбарларига ҳам юқди. Эронда коронавирусдан амалдорлар ҳалок бўлди. Ҳатто Эрон парламенти раисида коронавирус аниқланди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтгача коронавирусга чалинганлар 241 нафарга етди. Уларнинг 25 нафари даволанди, 2 нафари вафот этди.

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor


Мақола муаллифи

Теглар

Танзила Норбоева Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

150

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг