Ўзбекистонда фавқулодда ҳолат эълон қилиш тартиби қандай? 

Жамият

image
Ўзбекистонлик талабалар ниқобсиз фуқароларни аниқловчи дастур ихтиро қилди (видео) north_east

Ўзбекистонлик талабалар ниқобсиз фуқароларни аниқловчи дастур ихтиро қилди (видео)

Видео: ИИВ тўйлар масаласида фуқароларни жиддий огоҳлантирди north_east

Видео: ИИВ тўйлар масаласида фуқароларни жиддий огоҳлантирди

Ўзбекистонда коронавирус тарқалиши кенг қулоч ёйиши муносабати билан кўрилаётган чоралар ҳам кескинлашиб бормоқда. Вазият жиддийлашгани сари мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилиниш ҳолати яқин эканини кўриш мумкин. Хўш, фавқулодда ҳолат дея ким эълон қилиш ҳуқуқига эга?

Президент фармони

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 93-моддасида давлат раҳбари Президентнинг конституциявий ваколатлари белгиланган. Модданинг 19-бандига кўра, “Президент фавқулодда вазиятлар (реал ташқи хавф, оммавий тартибсизликлар, йирик ҳалокат, табиий офат, эпидемиялар) юз берган тақдирда фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлашни кўзлаб, Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ёки унинг айрим жойларида фавқулодда ҳолат жорий этади ва қабул қилган қарорини уч кун ичида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари тасдиғига киритади”, дея аниқ белгилаб қўйилган.

Президент вазиятни фавқулодда ҳолат дея эълон қилиш учун асослар топиб, буни Олий Мажлис палаталарига тегишли фармонни киритганидан сўнг, икки палата ҳам алоҳида тасдиқлаш учун кўриб чиқади.

Парламент тасдиғи

“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг регламенти тўғрисида”ги Қонунда парламентнинг қуйи палатаси Президент фармонини тасдиқлашни кўриб чиқиш ҳақида қисқача тартиби келтириб ўтилган. “Ўзбекистон Республикаси Президентининг уруш ҳолати, умумий ёки қисман сафарбарлик эълон қилиш тўғрисидаги, фавқулодда ҳолат жорий этиш, унинг амал қилишини узайтириш ва тугатиш тўғрисидаги фармонларини тасдиқлаш ҳақидаги масала Қонунчилик палатаси қўмиталарида дастлабки тарзда муҳокама қилинмасдан Қонунчилик палатаси томонидан кўриб чиқилади”, дея белгиланган мазкур Қонунда. 

Парламентнинг юқори палатасида ҳам Президентнинг тегишли фармонини кўриб чиқиш тартиби қуйи палатаники билан кўп ҳам фарқ қилмайди. “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг регламенти тўғрисида”ги Қонунининг 24-моддасида бу масалага жавоб топиш мумкин. “Ўзбекистон Республикаси Президентининг умумий ёки қисман сафарбарлик эълон қилиш тўғрисидаги, фавқулодда ҳолат жорий этиш, унинг амал қилишини узайтириш ёки тугатиш тўғрисидаги фармонларини эса улар келиб тушган пайтдан эътиборан 72 соатдан кечиктирмай кўриб чиқади” , дея белгиланган. Модданинг иккинчи қисмида худди қуйи палата сингари Сенат ҳам ушбу масалани дастлабки тарзда муҳокама қилмасдан кўриб чиқиши белгиланган. Шунингдек, қонун нормасига биноан, давлат раҳбарининг фавқулодда ҳолат дея эълон қилиш бўйича фармонини тасдиқлаш тўғрисидаги қарор дарҳол Ўзбекистон Республикаси Президентига юборилиши лозим. 

Жазонинг оғирлашиши 

“Фавқулодда ҳолат” вақтида қандай тартиб амал қилиши вазиятнинг ҳолати, оғирлик даражасига қараб белгиланади. Бироқ бир жиҳат аниқки, ушбу вазиятда бирор жиноят содир этилиши жазони оғирлаштириши учун асос бўлади. 

Жиноят кодекси 56-моддасига мувофиқ, жиноят содир этишда жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар рўйхати келтириб ўтилган. Ушбу модданинг тегишли бандига кўра, умумий офат шароитидан фойдаланган ҳолда ёки фавқулодда ҳолат вақтида ёхуд оммавий тартибсизликлар жараёнида жиноят содир этилса, жазо оғирлаштирилиши “кўрга ҳассадек қилиб” ёзиб қўйилган.

Жиноят кодексининг 257-1-моддасига биноан, санитарияга оид қонун ҳужжатларини ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш жиноий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади. Ушбу жиноят учун жазони янада кучайтириш бўйича “Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун Президент томонидан имзоланди

Маълумот ўрнида, Ўзбекистонга коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг қарори билан 24 март соат 00:01 дан коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кучайтирилган тартиб жорий этилди.  Унга кўра, фуқароларнинг уйидан ташқарига чиқиши чекланди. Ўта зарур ҳоллардагина кўчага чиққанда (дорихона, озиқ-овқат дўконлари ва кундалик зарур маиший ҳамда хўжалик воситалар) – шахсий ҳимоя воситаси (ниқоб)да бўлиши шарт.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилди.  Айни вақтда ушбу вирусни юқтириб олганлар сони 104 нафарни ташкил этмоқда.  Мамлакатда яна бир киши коронавирус ортидан вафот этди

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor 
 


Мақола муаллифи

Теглар

Президент Сенат Қонунчилик палатаси фавқулодда ҳолат коронавирус

Баҳолаганлар

304

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг