Ўзбекистонга Россиядан совуқ ҳаво оқими кириб келади
Бу қизиқ
−
24 Февраль 2020
29273Жорий йилнинг 26-27 февралида Ўзбекистон ҳудудига Волгабўйи районларида (Астрахань) шаклланган нам ва совуқ ҳаво оқимлари киради. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.
26-27 февралда Ўзбекистон бўйича вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), айрим жойларда ёғинлар кучли бўлади.
Шамолнинг тезлиги кучайиб, секундига 15-20 метргача, шиддат билан эсганда 23-28 метргача етади.
Ҳаво ҳарорати 26 февралда кечаси 7-12 даража илиқ, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади, мамлакат шимолида кечаси ва кундузи 3-8 даражани ташкил қилади.. 27 февралда республика бўйича ҳаво ҳароратининг кечаси ва кундузи 3-8 даража илиққача пасайиши кутилмоқда.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023