ОТМга кириш имтиҳонлари соддалаштирилади
Жамият
−
18 Февраль 2020
10618Олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларини янада соддалаштириш режалаштириляпти. Бу ҳақда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳасида келтириб ўтилган.
2020 йил 1 майгача чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилади.
Режада:
• тегишли вазирлик ва идоралар масъул ходимлари, олимлар, маҳаллий ва хорижий мутахассислардан иборат махсус экспертлар гуруҳини ташкил этиш;
• умумтаълим якуний давлат аттестацияси ва олий таълим муассасасига кириш имтиҳонларини унификациялаштириб, ягона давлат синовларини ўтказиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва таклифларни кенг жамоатчилик ўртасида муҳокама қилиш;
• тажриба-синов тариқасида Ягона давлат синовларини ЎТКАЗИШ бўйича таклифлар ишлаб чиқиш назарда тутилади.
Маъсуллар – Давлат тест маркази, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси.
LiveБарчаси
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023