Тўрт нафар “ўлжаси”ни фоҳишаликка жўнатаётган икки шахс ушланди

Жамият

image

Наманган халқаро аэропортида 4 нафар аёл-қизларни фоҳишалик қилиш учун Москвага олиб кетаётган икки аёл ушланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ Матбуот хизмати хабар берди.

Ўзини “Дилафруз” ва “Умида” деб таништирган аёллар 19-25 ёш оралиғидаги турли вилоятлардан бўлган 4 нафар аёл-қизларни, Наманган халқаро аэропортидан “Наманган-Москва” авиарейси орқали Москва шаҳрига олиб кетаётган вақтида ушланган.

Қайд этилишича, улар 4 нафар аёл-қизга Москвада яхши маош тўланадиган иш топиб беришни ваъда қилиб, ҳатто йўл харажатларини ўз ҳисобидан қоплаган ҳолда, олиб кетишни айтиб, уларни фоҳишалик билан шуғуллантиришни мақсад қилган,

Тошкент вилояти ИИББ тезкор ходимларига Нурафшон шаҳрида ўзини “Дилафруз” ва “Умида” (шартли исмлари) деб таништирувчи шахслар, қизларни яхши даромад орттириш билан қизиқтириб алдов йўли билан, Россия Федерациясига олиб кетишни режалаштири маълум бўлади. 

Ўтказилган суриштирув давомида ўзини “Дилафруз” деб таништирган шахс – Наманган вилояти Косонсой туманида яшовчи 1981 йилда Р.М., шериги “Умида” – Наманган вилояти Поп туманида яшовчи 1987 йилда туғилган У.Н. эканлиги аниқланади.

Шунингдек, тадбир давомида У.Н. ўзи ишлаб келаётган аёллар гўзаллик салонига келган ёш ва кўриниши чиройли қизларни яхши даромад орттириш билан қизиқтириб, Р.М. билан таништириб келганлиги ва бунинг эвазига ундан ўз улушини олиб келганлиги, Р.М. эса 2019 йилдан буён Москва шаҳрида олиб борилган қизларга, интернет ижтимоий тармоқлари орқали жинсий алоқа қилишлари учун мижоз топиш билан шуғулланиб, моддий даромад орттириб келаётганлиги аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ички ишлар бош бошқармаси томонидан тергов олди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

фоҳишалик Наманган

Баҳолаганлар

195

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг