Ўзбекистонга Волгабўйи ҳудудларидан нам ва совуқ ҳаво оқими кириб келади

Бу қизиқ

image

Гидрометеорология хизмати маркази ҳафта давомида кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

Бугун кечга бориб Волгабўйи ҳудудларидан нам ва совуқ ҳаво оқими кириши муносабати билан об-ҳаво шароитлари ўзгаради. Булутлар кўпайиб, тунда мамлакатнинг шимолий туманларидан ташқари қолган ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор) ёғади. Бундай шароит эртага кун бўйи давом этади. Эртага ҳаво ҳарорати кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади. 

Иш ҳафтасининг ўртасида совуқ ҳаво оқимининг таъсири, айниқса, кечаси ҳали сезилиб туради, тунги ҳарорат 1-3 даража совуққача пасаяди, кундузи қуёш пайшанбага келиб ҳароратни 10-15 даражагача илитади. 

Иш ҳафтасининг охирида об-ҳаво яна айнашни бошлайди. Жума куни мамлакат ҳудудининг катта қисмида ёмғир ёғади, шимолий туманларда ёғингарчилик бўлади, фақат Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари ҳамда Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Тунги ҳарорат 0-5 даража илиққача кўтарилади, кундузи 10-15 даража атрофида бўлади, бундай ҳарорат ойнинг шу даври учун хос бўлган ўртача кўп йиллик қийматлардан бир оз юқори. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

391

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг