Тошкентда 35 ёшли пиёда автобус остида қолиб ҳалок бўлди

3-саҳифа

image

Бугун, 6 июнь куни Тошкент шаҳрида 35 ёшли пиёда автобус босиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ хабар берди.

Қайд этилишича, соат 13:40 ларда “4-Автобус саройи” филиали тасарруфидаги 45-сонли Yutong электробуси Бектемир туманида жойлашган “Қўйлиқ деҳқон бозори” АШБда орқага юраётганда пиёда А.К. ни (1991 йил туғилган) уриб юборган. Автобусни 7 йиллик “стаж”га эга 1994 йил туғилган ҳайдовчи бошқарган. Ҳодиса оқибатида пиёда А.К. тан жароҳати олиб воқеа жойида вафот этган.

Макзур ҳолат Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бўлими масъул ходимлари томонидан расмийлаштирилган.

“Содир бўлган мазкур бахтсиз ҳодиса муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ чуқур таъзия изҳор этади”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилоятининг Узун туманида Damas ва Nexia ўртасида уюштирилган пойгада икки киши ҳалок бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент автобус Қўйлиқ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг