АҚШда ўзбекистонликлардан иборат жиноий тўда аниқланди
Таҳлил
−
05 Июнь 5657 2 дақиқа
Сўнгги вақтларда АҚШ ОАВ ва ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан бир неча ўзбекистонликларга оид жиноий ҳолатлар кенг ёритилмоқда. Турли штатларда қайд этилган воқеалар орасида оилавий зўравонлик, кўча пойгаси ва йирик миқдордаги ўғрилик билан боғлиқ айбловлар бор.
Нью-Жерси штатида 26 ёшли ўзбекистонлик фуқаро оилавий зўравонлик ва қурол билан боғлиқ жиноятларда гумон қилиниб ҳибсга олинди. Унга нисбатан оғир тан жароҳати етказиш, ноқонуний ушлаб туриш ва таҳдид қилиш каби айбловлар қўйилган. Маълумотларга кўра, иш юзасидан АҚШ иммиграция хизмати ҳам алоҳида текширув бошлаган.
Оҳайо штатининг Цинциннати шаҳрида эса ноқонуний кўча пойгаларига қарши ўтказилган рейд давомида 6 нафар ўзбекистонлик қўлга олинган. Улар стадион ҳудудига рухсатсиз кириб, хавфли автомобиль ҳаракатларида иштирок этганликда гумон қилинмоқда. Маҳаллий ҳокимият бундай ҳолатларга қарши жарималарни кучайтириш бўйича янги чора-тадбирларни кўряпти.
Шунингдек, АҚШ шимоли-шарқида бир гуруҳ шахсларга нисбатан 4,5 миллион долларлик маҳсулотларни ноқонуний йўл билан эгаллаб олиш бўйича жиноят иши очилган. Тергов маълумотларига кўра, улар омбор тизимларига кириб, сохта ҳужжатлар орқали қимматбаҳо юкларни қўлга киритган. Ўғирланган маҳсулотлар орасида йирик миқдордаги озиқ-овқат ва сигарет маҳсулотлари ҳам бор.
АҚШдаги ушбу ҳолатлар юзасидан тергов ишлари давом этмоқда.
Воқеа тафсилотлари билан батафсил танишиш учун QALAMPIR.UZ’нинг YouTube’даги саҳифаси орқали ушбу видеони томоша қилинг.
Live
Барчаси