“Усмон мусҳафи” реставрация қилинади

Жамият

image

Тошкентда сақланаётган қадимий Қуръон қўлёзмаси – "Усмон мусҳафи" реставрация қилинади. Бу ҳақда Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

Қайд этилишича,  Президент Шавкат Мирзиёев топшириғига биноан, бу муқаддас китобни консервация ва реставрация қилиш режалаштирилган.

Лойиҳада хорижлик мутахассислар, жумладан Кембриж университетидан Кристин Рос, франциялик реставраторлар Аксел Дело ва Корали Барбе, шунингдек, Истанбул қўлёзмалар устахонаси ва архив бўлими мудири Нил Байдар иштирок этмоқда.

"Мутахассислар ҳар бир саҳифани синчиклаб кўздан кечириб, босқичма-босқич таъмирлаш режасини ишлаб чиқадилар. Ушбу эзгу ишга ўз ҳиссасини қўшадиган барчага миннатдорлик изҳор этаман. Биргаликда биз муқаддас қўлёзмани келажак авлод учун сақлаб қола оламиз", деб ёзган Мирзиёева. 

Маълумот учун, “Усмон мусҳафи” Қуръони каримнинг энг қадимий нусхаларидан бири бўлиб, VII асрда ҳижоз хатида ёзилган. У Ўзбекистон мусулмонлари идораси музей кутубхонасида Германиядан келтирилган мўътадил табиий иқлим шароитида асрашга мўлжалланган махсус мосламада сақланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Саида Мирзиёева Усмон мусҳафи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made