Сузоқдаги фожиа: юк машинаси босиб кетган ўқувчиларга нима бўлди?

Олам

image

Қирғизистон пойтахти – Бишкекдан бортида дори-дармонлар ва қон бўлган махсус самолёт Сузоқдаги фожиа жабрланувчилари ётқизилган шифохоналар томон учиб кетди. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазири Алиймқодир Бейшеналиев маълум қилди.

Вазирнинг айтишича, у Жалолобод ва Сузоқдаги клиникаларда шифокорлар билан онлайн маслаҳатлар ўтказмоқда.

“Етти бола реанимацияда, тўрт нафарининг аҳволи оғир. Уларда мия шикастланиши ва қорин бўшлиғи жароҳати бор. Даволаш жараёнини шахсий назоратимга олдим, онлайн консультациялар бериб борамиз. Барча керакли дори-дармонлар ва қон мавжуд”, деган Бейшеналиев.

Қирғизистон Бош вазири ўринбосари Эдил Байсалов ҳам Сузоқда юк машинаси уриб юборган мактаб ўқувчилари ҳамда воқеага гувоҳ бўлган болалар билан қўшимча психологлар иш олиб боришини айтиб ўтди.

 "Тиббий хизматлар ҳали ҳам бизнинг устувор вазифамиздир. Ҳар қандай молиявий тўловлар ҳали муҳокама қилинади. Аммо даволаниш, реабилитация қилиш, керак бўлса Бишкекка ёки хорижга олиб бориб, даволатиш тўлиқ давлат ҳисобидан амалга оширилади”, деган Эдил Байсалов.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистонда юк машинаси 29 нафар ўқувчини босиб кетганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон Бишкек

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made