Самарқандда уй қулаши бўйича жиноят иши очилди

Жамият

image

Аввалроқ Самарқанд вилояти Паст Дарғом тумани Жума шаҳрида котлован (хандақ) қазилаётган пайтда қўшни уй қулаб тушгани ҳақида хабар бергандик. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ'га Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Қайд этилишича, 2024 йил 15 май куни фуқаро Ҳ.М. туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда туманнинг "Самарқанд" маҳалласи Самарқанд кўчаси 28-рақамли яшаш уйи билан бир девор қўшниси Т.Б. ҳовлисида дўкон қуриш учун (чуқур) котлован қаздирганлигини, ўзи ва МФЙ раисининг қурувчиларга чуқур қазишни тўхтатишини, акс ҳолда яшаш уйи қулаб тушишини бир неча бор айтишига қарамасдан ишида давом этганини билдирган. 

Аризага кўра, бунинг оқибатида 14 май куни соат 19:45 ларда Ҳ.М.нинг яшаш хонадони қулаб тушиб, унга 300.000 АҚШ доллари миқдорида моддий зарар етказилган. Жабрланувчи фуқаро Т.Б.га нисбатан қонуний чора кўрилишини сўраган.

"Ҳозирда тўпланган ҳужжатлар юзасидан Паст Дарғом туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан 15.05.2024 йилда Жиноят кодексининг 173-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Жиноят ишининг тергови назоратга олинган бўлиб, қўшимча равишда ахборот берилиши таъминланади", дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд ИИБ Пастдарғом

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made