... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV



   Истиқлол шарофати билан кўплаб соҳалар қаторида кичик бизнес ва хусусий ишлаб чиқариш, тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантиришга кенг йўл очилди. Қалампир лойиҳаси мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, кучли демократик давлат ва фуқаролик жамияти барпо этиш йўлидаги саъй-ҳаракатларнинг инъикосидир.

   Мазкур лойиҳа 2015 йилнинг январь ойидан ўз ишини бошлаган бўлиб, унинг асосий мақсади сиёсат, иқтисодиёт, маданият ва санъат, маънавият, спорт каби соҳаларни бир нуқтада туташтиришдир.

   Лойиҳа апрель ойидан бошлаб оммага эълон қилинди. У ўз атрофига сиёсат, маданият ва санъат, спорт, адабиёт, тадбиркорлик каби соҳаларнинг 100 дан ортиқ кўзга кўринган вакилларини жамлади. Улар иштирокидаги фотожамланмалар ва видеороликлар ижтимоий тармоқлардаги "QALAMPIR PROJECT" саҳифасига жойлаштирилди ва жуда катта шов-шувларга сабаб бўлди. Қалампир нима? Бу саволнинг жавоби ҳалигача топилгани йўқ.

   Эътиборингизга ҳавола этилаётган www.qalampir.uz сайти Қалампир лойиҳаси давомида амалга ошириладиган ишларнинг бошланиши  холос. Шунингдек, мазкур сайт "QALAMPIR PROJECT"нинг келгусидаги фаолиятини кенг аудиторияга етказишда ҳам фаол иштирок этади.

   Сайт миллий журналистикамизда янги даврни бошлаб беришига, мустақил Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари ривожига ўзининг юксак ҳиссасини қўшиши ва халқаро ҳамжамиятда ҳам ўз ўрнини топишига ишончимиз комил!
 
Қалампир лойиҳаси билан ҳаётингизнинг ҳар бир жабҳасига кириб боришни режалаштирганмиз.
Таклиф биздан, танлов эса сиздан!
Қалампир - тез кунда!



Веб-сайт ОАВ сифатида 2016 йил 12 февраль куни 
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигидан 1089 рақам билан рўйхатга олинган.