author

Феруза Нажмиддинова

“QALAMPIR” МЧЖ директори ўринбосари

Феруза Муродулла қизи Нажмиддинова 1992 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Миллати – ўзбек. Маълумоти – олий. 2011-2015 йилларда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти бакалавриатини, 2015-2017 йилларда магистратурани тамомлаган.

Нажмиддинова 2019 йилнинг март ойидан буён QALAMPIR.UZ интернет нашри мухбири ўлароқ фаолият бошлади. Айни вақтда “QALAMPIR” МЧЖ директори ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келмоқда.

Феруза Нажмиддинова 2021 йил Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмасининг “Йилнинг энг фаол журналисти”, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги эсдалик нишони, “Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун” кўкрак нишони билан тақдирланди.

3442

Мақола

5M+

Ўқилган