“Тошшаҳартранс” ОАЖ биносида ёнғин

Жамият

image

Бугун, 11 февраль куни “Тошшаҳартранс” ОАЖ биносида ёнғин чиқди. Бу ҳақда ИИВ ЁХББ хабар бермоқда. 

Соат 08.30 да Тошкент шаҳар ИИББ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси Ёнғинни ўчириш куч ва воситаларини бошқариш ва мувофиқлаштириш марказига Юнусобод тумани, “Буюк турон” маҳалласи А.Темур 1-тор кўчаси 6-уйда жойлашган “Тошшаҳартранс” ОАЖ биносида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида хабар келиб тушган.

Хабар асосида ёнғин жойига зудлик билан 5 та асосий ва 2 та махсус ёнғин ўчириш экипажлари жалб этилган. Бўлинмалар соат 08.35 да воқеа жойига етиб келиб, ёнғин соат 08.52 да тўлиқ бартараф этилган. 

Ёнғин “Тошшаҳартранс” ОАЖ биносида ижарада бўлган “ВY МIRAGE СОNSTRUCTIОN DESIGN” МЧЖга қарашли мебель ишлаб чиқариш корхонаси бош офисида юзага келиб, оқибатда 60 кв метр майдонда иморатнинг том ва шифт қисми ёниб зарарланган. 

Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғиндан бинонинг 400 кв метр майдони сақлаб қолинган. 

Ёнғин ҳолати юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда. 
 


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Ёнғин Тошшаҳартранс

Баҳолаганлар

14

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг