Сўнгги бешта баҳсда МЮ неча марта мағлуб бўлганини биласизми?

Таҳлил

image

10 апрель куни Европа Чемпионлар лигасининг чорак финал баҳслари давом эттирилди.

Куннинг марказий баҳси Манчестер шаҳридаги “Олд Траффорд” стадионида бўлиб ўтди. Чорак финалнинг энг қизиқарли ўйини бўлиши кутилган баҳсда мезбонлар ҳимоячиси Люк Шоу ҳисобни очди. Аммо у бу голни ўз дарвозасига киритиб қўйди. Натижада, “Манчестер Юнайтед” ўз майдонида испан гранди “Барселона”га 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.

Учрашув тўлиқ каталонияликлар ташаббуси остида якунланди. Мезбонлар ўйин давомида бирорта ҳам голга тортадиган хавфли вазият ярата олмади.

Инглиз клуби рақиб дарвозаси томон 7 та зарба берган бўлса ҳам, уларнинг бирортаси Марк-Андре Тер Штеген қўриқлаган дарвозага аниқ етиб бормади. 

Этиборлиси, бундай ҳолат сўнгги бор МЮ билан 2005 йилда “Милан”га қарши баҳсда содир бўлган эди. “Барселона” эса мазкур баҳсда 7 та зарба берди, шундан 3 таси аниқ бўлди.

Ушбу мувофаққият “Барселона” учун Еврокубоклар доирасида илк бор “Манчестер Юнайтед” устидан сафарда қозонилган ғалаба сифатида тарихга кирди. Унгача “Барселона” “Олд Траффорд”да 2 та ўйинда дуранг қайд этиб, яна 2 та ўйинда мағлубиятга учраган эди.

Сафарда кечган ўйиндаги ягона голнинг Люк Шоу ҳисобига автогол сифатида ёзилиши яна бир рекорднинг янгиланишига олиб келди. Бу ЕЧЛда каталонияликлар фойдасига ишлаган 14-автогол сифатида тарихга муҳрланди. Аввалроқ бундай натижага Мадриднинг “Реал” ва Лондоннинг “Челси” клублари эришган эди.

Бундан ташқари, “қизил иблислар” охирги ўтказилган 5та учрашувнинг 4тасида мағлубиятни қабул қилиб олди.  Дастлаб, “Манчестер Юнайтед” АПЛ доирасида 10 март куни ўтказилган “Арсенал”га қарши баҳсда, сафарда 2:0 ҳисобида имкониятни бой берган эди.

Шундан кейин жамоа Англия Кубоги ва АПЛда “Вулверхэмптон”га икки марта бир хил 2:1 ҳисобида ютқазиб қўйди. “Барселона”га учралган кечаги мағлубият эса МЮ учун тўртинчиси бўлди.

Манчестерликлар охирги марта 30 март куни АПЛнинг 32 турида “Олд Траффорд”да Лондонинг “Уотфорд” жамоасини мағлуб этган эди. Ушанда якуний ҳисоб  “қизил иблислар” фойдасига 2:1 кўринишини ҳосил қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Манчестер Юнайтед ЕЧЛ

Баҳолаганлар

34

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг