Шавкат Мирзиёевнинг сурати халқаро сиёсий журнал муқовасидан жой олди!

Жамият

image

Осиё Журналистлари Ассоциацияси нашри - MagazineN халқаро сиёсий журналининг 2019 йил Январь сони муқовасидан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг сурати жой олди.
 
Сиёсат бобида Осиёда 2018 йилнинг одами деб топилган Мирзиёевнинг Янги йил табриги баёни ҳамда ундан келиб чиқадиган хулосалар ҳам журнал ўқувчилари ҳукмига кенг тақдим этилди. Бу ҳақда Осиё Журналистлари Ассоциацияси ижрочи директори Дилмурод Жумабоев ўзининг Facebook’даги  саҳифасида маълумот берди.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Осиё журналистлар ассоциацияси (AJA) томонидан 2018 йилда “Осиёда йил одами” деб топилгани, Ўзбекистон раҳбари Марказий Осиёда тинчлик ўрнатиш ва минтақа мамлакатлари ўртасида ҳамкорликни кучайтиришга ҳаракат қилгани учун бу мукофотга муносиб кўрилгани ҳақида ўтган йил сўнгида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

ШавкатМирзиёев Осиёдайилодами Осиёжурналистларассоциацияси

Баҳолаганлар

390

Рейтинг

3.5

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг