Россияда дзюдо бўйича йирик турнир старт олмоқда

Спорт

image

Жорий йилнинг 15 мартидан бошлаб, Россиянинг Екатеринбург шаҳрида дзюдо бўйича “Катта дубулға” таснифига кирувчи йирик турнир старт олади. Мусобақа Токио Олимпиадасига катта рейтинг очкосини бергани боис ўзида сайёрамизнинг энг кучли дзюдочиларини жам қилади.

МОҚ матбуот хизмати хабар беришича, турнирда Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари ҳам иштирок этишади. Бугун илк кун доирасида регламентга кўра, енгил вазн тоифасида баҳслар ўтказилиб, унда 5 нафар ўзбек полвонлари медаллар учун курашади. Мусобақанинг биринчи кунида баҳсларга киришадиган ўзбекистонликлар ва уларнинг дастлабки рақиблари қуйидагича:

-60 кг: Диёрбек Ўразбоев – Давид Пулкрабек (Чехия) биринчи босқич
Кемран Нуриллаев – Михрач Аккуш (Туркия) биринчи босқич
-66 кг: Артём Штурбабин – Исмаил Часигов Россия) биринчи босқич
Муҳриддин Тиловов – Павел Петриков (Чехия) биринчи босқич
-52 кг: Диёра Келдиёрова – Сара Менезес (Бразилия) биринчи босқич


Мақола муаллифи

Теглар

дзюдо Катта дубулға

Баҳолаганлар

8

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг