Порошенко Ўзбекистондаги Украина элчисини лавозимдан олди
Олам
−
13 Март 2019
7653Украина Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Юрий Савченко лавозимидан бўшатилди. Бу ҳақда Украина президенти Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Украина президенти Пётр Порошенко кеча, 12 март куни тегишли фармонни имзолаган.
“Савченко Юрий Васильевич Украинанинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси вазифасидан озод қилинсин”, дейилади ҳужжатда.
Маълумот учун, 65 ёшли дипломат Юрий Савченко 2010 йилдан бери Ўзбекистондаги Украина элчихонаси раҳбари вазифасини бажариб келган.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023