Қозоғистондан Ўзбекистонга нефть қувури қайси маблағ ва қандай шарт эвазига ўтказилади?

Олам

image

Жиззах нефтни қайта ишлаш заводи қурилиши якунлангач Қозоғистондан Ўзбекистонга нефть қувури ўтказилади. Қозоғистон Энергетика вице-вазири Болат Акчулаков Сенатнинг Иқтисодий сиёсат, инновацион ривожланиш ва тадбиркорлик қўмитаси йиғилишида нефть қувури қайси маблағ эвазига ва қандай шартлар асосида қурилишини маълум қилди. Бу ҳақда "Казинформ" хабар берди.

“Агар Жиззах нефтни қайта ишлаш заводи қурилса, биз Ўзбекистонга 5 млн тонна нефть етказиб бериш имкониятига эга қувур ўтказамиз. Лойиҳанинг ишчи номи “Чимкент-Жиззах” бўлади”, деган Болат Акчулаков депутатнинг саволига жавоб бериб.

Вице-вазир мазкур масала юзасидан ҳозиргача ҳеч қандай лойиҳавий ишлар ўтказилмаганини қўшимча қилган.

“Биз фақатгина техник музокара ўтказдик ва Ўзбекистонда Жиззахдаги заводнинг қурилиши юзасидан якуний қарорни кутяпмиз. Ушбу нефть қувури жалб қилинган қарз маблағлари ҳисобига қурилади. Уларнинг қайтарилиши учун ўзбек томонга қўйиладиган шартлардан бири “юкла ва тўла” тамойили бўлади. Яъни, улар ҳатто биздан нефть сотиб олмаса ҳам қарзни қайтариш учун белгиланган тарифни тўлаши керак бўлади. Бу классик йўл, улар бунга рози. Шунчаки улар ҳанузгача нефтни қайта ишлаш заводини қуриш бўйича қарор қабул қилмади”, деб изоҳлаган Болат Акчулаков.

Аввалроқ, Ўзбекистон йилига 5 млн тонна, жумладан, Россиядан 3 млн тонна, Қозоғистондан 2 млн тонна нефть сотиб олишдан манфаатдор эканини ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Қозоғистон нефть завод

Баҳолаганлар

71

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг