Купер Осиё грантларини ютишга ишоняпти

Спорт

image

Эктор Купер Ўзбекистон миллий терма жамоасини Жаҳон чемпионатига олиб чиқишига ишоняпти. Бу ҳақда МТЖ бош мураббийи бугун, 14 март куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида айтиб ўтди.

“Мен ҳозирги футболчилар ва имкониятлар билан терма жамоани Жаҳон чемпионатига олиб чиқа оламан. осиёнинг ҳар қандай жамоасини ютса бўлади. Аммо ўйинчиларнинг ўзи бунга ишониши керак. Рақиб жамоа Япония, Корея ёки Австралия экан деб қўрқувга тушиши керак эмас”, деди Эктор Купер.

Бош мураббийнинг таъкидлашича, ЎФА у билан тузган шартномада термани Жаҳон чемпионатига олиб чиқиш алоҳида банд қилиб кўрсатиб ўтилган. Шу билан бирга, ЎФА терма таркибини шакллантириш масъулиятини тўлалигича мураббийга топширган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

29

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг