Истанбулда фожиа қурбонлари сони 17 нафарга етди

Олам

image

Туркиянинг Истанбул шаҳрида 6 февраль куни 8 қаватли уй қулаб тушгани ҳақида хабар берган эдик. Уй вайроналари остида одамлар қолиб кетганди.

Чоршанба куни юз берган ҳалокат қурбонлари сони бугун, 9 февраль куни 17 нафарга етди. Бу ҳақда Туркия Соғлиқни сақлаш вазири Феҳриттин Кожа маълум қилган.

"Айни вақтда қурбон бўлганлар сони 17 нафарга етди", деган Кожа журналистларга.

Ҳозирда фожиа содир бўлган жойда қидирув-қутқарув ишлари давом эттириляпти. Ҳолат юзасидан текширув ишлари бошланган. Уйнинг қулашига 8 қаватлик бинонинг юқоридаги 3 қавати ноқонуний қурилгани сабаб қилиб кўрсатилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Туркия Республикаси Ички ишлар вазири Сулаймон Сойлу фожиа қурбонлари сони 14 нафарга етганини маълум қилганди. Вазир 11 киши бедарак йўқолганлар рўйхатига тушганини қайд этиб ўтган.


Мақола муаллифи

Теглар

Истанбул ҳалокат

Баҳолаганлар

43

Рейтинг

2.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг