Энг кўп ўлим қайси касалликлардан сўнг келиб чиқаётгани маълум бўлди

Жамият

image

Ўзбекистонда йил бошидан буён 37,1 минг киши вафот этганлар сифатида қайд қилинди.

Унга кўра, 2019 йилнинг январь-март ойларида қайд этилган вафот этганларнинг 63,8 %и - қон айланиш тизими касалликларидан, 9,0 %и - ўсимталардан, 5,2 %и - овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларидан, 5,1 %и - нафас олиш аъзолари касалликларидан, 4,3 %и - бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлардан, 1,4 %и - юқумли ва паразитар касалликлардан ҳамда 11,2 %и - бошқа касалликлардан вафот этган.

Рўйхатга олинган 1 ёшгача вафот этган болалар сони 1,6 минг нафарни ташкил этиб, уларнинг 52,1 %и - перинатал даврда юзага келадиган ҳолатлардан, 20,3 %и - нафас олиш аъзолари касалликларидан, 16,0 %и - туғма аномалиялардан, 2,1 %и - бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлардан, 2,1 %и - юқумли ва паразитар касалликлардан, 0,7 %и - овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларидан ва 6,7 %и - бошқа касалликлардан вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

ўлим

Баҳолаганлар

265

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг