Бугун Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Тожикистонга қарши ўйнайди

Спорт

image

Бугун, 26 март Ўзбекистон олимпия терма жамоаси U-23 Осиё чемпионати саралаш ўйини доирасида Тожикистон олимпия термасига қарши майдонга тушади. ЎФА Матбуот хизмати хабарига кўра, учрашув Тошкент шаҳридаги “Пахтакор” стадионида соат 17:00да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, дастлабки ўйинда Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Ҳиндистонга қарши баҳс олиб бориб, 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Тожикистон эса Ҳиндистон дарвозасига жавобсиз 2та гол киритган.

Бугунги ўйин гуруҳда ким ғолиб бўлишини аниқлаб беради. Маълумот учун, ғолиб жамоа келаси йил Тайландда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритади.


Мақола муаллифи

Теглар

Тожикистон Ўзбекистон U-23 Осиё чемпионати

Баҳолаганлар

27

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг