Мирзиёев Япония Бош вазири ўринбосарини қабул қилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 18 декабрь кунининг иккинчи ярмида Токио шаҳридаги Акасака қароргоҳида Япония Бош вазири ўринбосари, молия вазири Таро Асони қабул қилди.

Президент Мирзиёев Ўзбекистон билан Япония ўртасидаги дўстлик ва стратегик шериклик муносабатлари ҳар томонлама мустаҳкамланиб бораётгани, шунингдек, савдо-иқтисодий ҳамкорлик кенгайиб бораётганини катта мамнуният билан қайд этди.

Олий даражадаги ташриф арафасида икки мамлакатнинг кўп сонли компания ва банклари иштирокида ўтган мисли кўрилмаган даражадаги бизнес форумнинг юқори натижалари юксак баҳоланди.

Учрашувда инвестициявий, технологик, молиявий ва молиявий-техник ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда қишлоқ хўжалиги, энергетика ва бошқа соҳаларда қўшма лойиҳаларни илгари суриш истиқболлари муҳокама қилинди.

Ташриф давомида солиқ соҳаси ва божхона иши бўйича имзоланаётган икки томонлама битимлар аҳамияти қайд этилиб, бу узоқ муддатли ишбилармонлик алоқаларни ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиши таъкидланди.

Иқтисодиёт тармоқлари ва молия тизимини ислоҳ этишнинг долзарб масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Таро Асо

Баҳолаганлар

12

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг