Бешариқда ЙТҲ натижасида бир киши ҳалок бўлди

Жамият

image

Фарғона вилоятида йўл-транспорт ҳодисаси натижасида бир киши вафот этди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 3 апрель куни Э.М. бошқарувида бўлган “ВАЗ-2102” русумли автомашинани Фаровон кўчасида бошқариб кетаётиб, велосипедчи М.Б.ни уриб юбориши оқибатида Б.М. тан жароҳати олиб шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бешариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ ИИБ

Баҳолаганлар

67

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг