Туркия халқаро юк ташувларга жиддий талаблар қўйди

Олам

image

Туркияда халқаро юк ташувларини амалга ошириш учун қўшимча талаблар ўрнатилди. Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар вазирлиги маълум қилган.

Мазкур ўзгаришлар хорижий ҳайдовчилар ва юк автотранспорт воситаларининг Туркия ҳудудига кириши/чиқиши ва бўлиб туришига ҳамда мамлакат орқали транзит билан ўтаётганларга тегишли.

Ўрнатилган янги қоидаларга кўра, транзит билан юк ташиётганда ҳайдовчининг соғлиғи текширилади. Транспорт воситаси дезинфекцияланади, етарли миқдорда тиббий ниқоблар, санитар ҳимоя воситалари ва озиқ-овқат маҳсулотлари борлиги кўздан кечирилади. Жумладан, борадиган мамлакатига кириш учун тасдиқни (рухсат) тақдим этиш ва бошқалар талаб этилади.

Бундан ташқари, Туркияга кирадиган ҳайдовчилардан тиббий кўрикдан ўтиш, транспорт воситасини дезинфекциялаш, бошқа одамлар билан эҳтимолий алоқа жойлари ва моторли транспорт воситаларига хизмат кўрсатиш пунктларида (доимий равишда) ниқоб тақиш, етарли миқдорда тиббий ниқоблар, санитар ҳимоя воситалари ва озиқ-овқат маҳсулотига эга бўлиш талаб этилади. Изоляция участкасида юкни транспортитовка қилишнинг тегишли тартибини таъминлаш, жумладан, ҳайдовчи, трейлер, юкни (фрахта) алмаштириш, агар бунинг иложи бўлмаса, 14 кунлик карантин даври тугаганидан кейингина киришга рухсат берилади. 

Юк ташувчиларнинг мамлакатда максимал бўлиш муддати ва йўналиши Туркия божхона органлари томонидан белгиланади. Дори воситалари, тиббиёт ва бирламчи истеъмол маҳсулотларини ташувчиларга 14 кунлик карантин муддати тугамасидан Туркияга киришга рухсат берилиши мумкин. Бунда юкни транспортировка қилишнинг тегишли тартибига амал қилиш, иложсиз ҳолларда зарур тиббий текширув ва ҳимоя чораларини ўтказиш талаб этилади.

Таъкидланишича, хорижий ҳайдовчилар Туркияни тарк этишганда юқорида қайд этилган қоидаларга риоя қилинганлиги текширилади. Қоидаларни бузган ҳайдовчиларга нисбатан жарима чоралари қўлланилади ва мамлакатга қайта кириш тақиқланади.

“Кема бортида фақат юк машиналарини ўтказишга (Ro-Ro Travels) рухсат берилади. Маҳаллий портлар маъмурияти томонидан мақбул деб ҳисобланган транспортнинг мажбурий шартлари асосида ҳайдовчига рухсат берилган тақдирда, ташувчиларга белгиланган қоидаларга риоя қилиш мажбурийлиги тўғрисида хабар берилади. Транспорт воситалари ҳайдовчига берилишидан олдин дезинфекция қилинади”, дейилади хабарда.

Туркиядаги ушбу янгиликлар муносабати билан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ўзбекистонлик халқаро юк ташишни режалаштираётган фуқароларга мурожаат билан чиқиб, Туркия томонининг ушбу қарорини инобатга олишни тавсия қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия

Баҳолаганлар

56

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг