Парижда Путин ва Зеленский учрашадими?

Олам

image

Кремль “норманд тўртлиги”нинг навбатдаги саммити доирасида Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Украина Президенти Владимир Зеленский билан алоҳида учрашиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди.

Владимир Путиннинг Матбуот котиби Дмитрий Песковнинг маълум қилишича, ташриф дастури ҳозирча кўриб чиқиляпти. Якуний қарорга келинмаган.

“Ташриф дастури ҳозирча ишлаб чиқиш босқичида”, деди Кремль вакили.

Украинадаги инқирозга барҳам бериш бўйича ўтказиб келинадиган “норманд тўртлиги”нинг навбатдаги учрашуви жорий йилнинг 9 декабрь кунига белгиланган. Саммитда Путин ва Зеленскийдан ташқари, Германия канцлери Ангела Меркель, Франция Президенти Эммануэль Макрон ҳам иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 12 ноябрь куни Қозоғистон Республикасининг биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоев мамлакатида Россия ва Украина Президентларининг учрашувини ташкиллаштириш таклифи билан чиқди. Аммо Кремль бу таклифга “чиройли”гина рад жавобини берди.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Россия-Украина Владимир Зеленский

Баҳолаганлар

35

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг