#UydaHayotBor акцияси доирасида Тошкентдаги Қариялар уйи дезинфекция қилинди

Жамият

Аввалроқ, QALAMPIR.UZ сайти томонидан #UydaHayotBor номли махсус акция эълон қилинган эди. Бу акция доирасида турли хонадонлар ва ташкилотлар бинолари бепул дезинфекция қилиб берилмоқда. Акцияда таҳририят билан ҳамкорликда “AZIZXON STAR SERVIS” компанияси фаол қатнашиб келмоқда. Бу сафарги акция янада кенгайиб, хайрли ишга “Dez and clean” компанияси ҳам келиб қўшилди.

Ваъдага биноан, навбатдаги дезинфекция ишлари Тошкент шаҳар, Олмазор туманида жойлашган “Қариялар уйи”да олиб борилди. 

Шуни алоҳида қайд этиб ўтмоқчимизки, лойиҳа энг аввало боқувчисини йўқотган, кам таъминланган оилалар, ёлғиз кексаларга ёрдам қўлини чўзиш мақсадида амалга оширилмоқда. Шу боис биз дарвоза атрофи “иномарка”ларга тўла, бадавлат кишиларнинг хонадонларига эмас, ёрдамга ҳақиқатан муҳтожларнинг уйига шошамиз.

☎️ +998946666210 рақамига қўнғироқ қилиб, исм-шарифингиз, манзилингиз ва телефон рақамингизни қайд эттиришингизнинг ўзи кифоя. 

Талаблар кўп бўлишини инобатга олиб, дезинфекция гуруҳимиз навбат билан сиз кўрсатган манзилга етиб боради.

Хизмат мутлақо БEПУЛ!

Ҳурматли юртдошлар агар сиз ҳам дезинфектология клиникаси раҳбари бўлсангиз ва биз билан бирга коронавирусга қарши курашиб, уни бирга енгиш истагида бўлсангиз  +998998683320 рақамига қўнғироқ қилиб, биз билан ҳамкорлик қилишингиз мумкин. 

#UydaHayotBor


Мақола муаллифи

Теглар

дезинфекция

Баҳолаганлар

30

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг