Қорақалпоғистон Соғлиқни сақлаш вазири шифохонада даволанаётгани маълум бўлди

Жамият

image

Қорақалпоғистон Соғлиқни сақлаш вазири Отажон Ҳамроев коронавирусга чалинмаган. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ`га вазирлик расмийси маълум қилди.

Гап шундаки, ижтимоий тармоқларнинг қорақалпоқ сегментида Ҳамроевда коронавирус аниқлангани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Отажон Ҳамроев ҳақиқат шифохонада ва даволаняпти. Аммо унга COVID-19 ташхиси қўйилмаган. Биз билан мулоқотда бўлган вазирлик вакилининг сўзларига кўра, вазир умуртқасидаги касаллик сабаб шифохонага ётқизилган.

“Вазиримиз ёш йигит эмас. Одамнинг ёши катталашгани сари турли касалликлар юзага келади. Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар ёлғон. Вазир коронавирусга чалинмаган”, деди вазирликдаги манба.

Маълум бўлишича, Отажон Ҳамроев 20 кунга яқин вақтдан бери даволаняпти.

Ҳамроевнинг коронавирусга чалингани ҳақидаги хабарлар тарқалишига у Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси Муса Ерниязовнинг дафн маросимида иштирок этмагани сабаб бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Отажон Ҳамроев

Баҳолаганлар

89

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар