Ўзбекистон-Қозоғистон ўртасида тезюрар поезд қатнови ишга туширилади

Жамият

image

Ўзбек ва қозоқ халқларининг ўзаро "борди-келди" муносабатларида қулайлик яратиш мақсадида икки мамлакат ўртасида тез юрар поезд қатнови йўлга қуйилади. Бу ҳақда Тошкентда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида маданий ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларига бағишланган давра суҳбатида маълум қилинди.

Унда қозоғистонлик меҳмонлар, Ўзбекистондаги миллий маданий марказлар раҳбарлари, депутатлар, жамоат бирлашмалари вакиллари ва журналистлар иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси, Қозоғистон халқ ассамблеяси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги ўзаро муносабатлар турли соҳаларда изчил ривожланиб бораётгани қайд этилди.

Мазкур тадбир ҳам икки мамлакат ўртасида фаол ижтимоий-маданий мулоқотни давом эттириш, ҳамкорликда маданий ва ижодий тадбирларни ишлаб чиқиш учун қулай мулоқот майдонини яратишга хизмат қилади. Унда таълим ва сайёҳлик соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, халқ дипломатияси механизмларидан самарали фойдаланган ҳолда маданий-гуманитар муносабатларни янада фаоллаштириш, дўстлик, ҳамжиҳатлик ва барқарорлик муҳитини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

“Миллатлараро тотувлик мамлакатларнинг ёрқин келажаги ва ривожида муҳим ўрин тутади. Икки мамлакат халқларининг борди-келди муносабатларига қулайлик яратиш мақсадида Тошкент–Туркистон йўналишида тезюрар поезд қатнови йўлга қўйилиши режалаштирилаётганини эшитиб, мамнун бўлдик. Бу йил Ўзбекистонда Қозоғистон йилининг кенг нишонланиши маданият, ижтимоий-гуманитар ҳамкорликни сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқишига хизмат қилади”, деди Қозоғистондаги ўзбек этномаданий маркази раҳбари Абдулла Исматуллаев.

Тадбирда айтилишича, 2018-2019 ўқув йилида ўзбекистонлик 12 минг нафар ўғил-қиз Қозоғистон олий-ўқув юртларига ўқишга қабул қилинган, шундан 5 минг нафари қозоқ миллатига мансуб ёшлардир. Бундан кўриниб турибдики, икки мамлакат таълим тизимидаги ҳамкорлик ҳам яхши йўлга қўйилган, маданий-гуманитар алоқалар бардавом ривожланмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Қозоғистон тез юрар поезд

Баҳолаганлар

24

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг