Покистонда ҳалокатга учраган самолётнинг ҳеч бир йўловчиси омон қолмади
Олам
−
22 Май 2020
7650Аввалроқ, “Покистон ҳаво йўллари”га қарашли йўловчи самолёти Карачи шаҳрида ҳалокатга учрагани, унинг бортида 100 киши борлиги айтилаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Карачи шаҳри мэри Восим Ахтарнинг маълум қилишича, самолёт бортида 107 нафар йўловчи бўлган. Бу ҳақда “Associated Press” хабар бермоқда.
Ахтарнинг сўзларига кўра, самолёт қулаганидан сўнг, йўловчилардан ҳеч ким тирик қолмаган.
Айни пайтда ҳалокат сабаблари ўрганилмоқда. Самолёт ҳалокати оқибатида аҳоли турар-жойлари ва маъмурий биноларга зарар етган. Тинч аҳоли вакиллари орасида қурбонлар бор-йўқлиги ҳақида маълумотлар берилмаган.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023