Сирдарёда автобус ағдарилишига Spark сабабчи бўлган

Жамият

image

Аввалроқ, Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани М-34 трасса йўлида автобус ағдарилиб кетиши натижасида 16 киши турли даражада жароҳат олгани ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги мазкур йўл-транспорт ҳодисаси бўйича маълумот берди.

Унга кўра, кеча, 11 июль куни соат 11:00 ларда Сирдарё вилоятининг Ховос туманида яшовчи “Г.К.Т.С.” МЧЖ ҳайдовчиси 51 ёшли А.А. бошқарувидаги Isuzu русумли автобусни Янгиҳаёт МФЙ ҳудудидан ўтувчи “Душанбе-Тошкент” йўлида ҳайдаб кетаётган вақтида бошқарувни эплай олмай йўл четига чиқиб, ағдарилган. Автобусда 20 нафар йўловчи бўлган, улардан 15 нафари аёл, 3 нафари эркак киши, 2 нафарини вояга етмаганлар ташкил этган. Ҳайдовчи автобусни қизил рангли Spark русумли автомашинаси сиқиб кетганлиги туфайли йўл транспорт ҳодисаси содир бўлганлигини билдирган.

Натижада автобуснинг икки нафар аёл йўловчилари жароҳат олиб шифохонага ётқизилган, шунингдек қолган 18 нафар йўловчига шифохонада тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйига жавоб берилган. Ҳайдовчи А.А. жароҳат олмаган. Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Сирдарё

Баҳолаганлар

48

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг