Тошкентга янги электровозлар олиб келинди

Жамият

image

Тошкент шаҳрига янги электровозлар олиб келинди ва уларнинг сони 115 тага етди. Бугун, 28 август куни Тошкент марказий темир йўл вокзалида Россия Федерациясининг Новочеркас шаҳридаги “Трансмашхолдинг” AЖда ишлаб чиқарилган уч секцияли 3ЕС5К серияли 3 та янги Ermak электровози олиб келинди.

Билдирилишича,“Ўзбекистон темир йўллари” AЖ ва “Трансмашхолдинг” AЖ ўртасида бир қатор шартномалар тузилган. Мазкур келишувга асосан, Ўзбекистонга 2018 йилда 2 та, 2020 йилнинг июль ойида эса яна 2 та 3 секцияли шу корхонада ишлаб чиқарилган янги Ermak номли электровоз келтирилди.

Қайд этилишича, олиб келинган поездлар ҳаракатланиши мураккаб бўлган тоғли ҳудудларда ҳам кўнгилдагидек ҳаракатланган. Электровоз энг иссиқ ёз ва қаҳратон совуқ кунларга ҳам бардош бера олади.

Янги келтирилган электровозларда Тошкент, Қарши ҳамда “Бухоро минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси ҳудудидаги Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Қарши вилояти йўналишларида ҳаракатланадиган юк поездларига хизмат кўрсатилади.

Маълумот ўрнида, мазкур Ermak электровозининг қуввати соатига 9840 кВт, ҳаракатдаги минимал тезлиги эса 49,9 км/соатни ташкил қилади. Локомотив кабинаси тўлиқ компютерлаштирилган бўлиб, ҳайдовчи учун барча қулайликларга эга.

Aҳрорбек Ҳайруллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

64

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг