Ўзбекистондан Россиянинг бир нечта шаҳарига ҳар ҳафта поезд боради

Жамият

image
Хориждаги ўзбекистонликларни олиб келиш учун бир ойлик чартер рейслар рўйхати тасдиқланди north_east

Хориждаги ўзбекистонликларни олиб келиш учун бир ойлик чартер рейслар рўйхати тасдиқланди

Жорий йилнинг 28 августидан бошлаб Россиянинг тўртта шаҳарига Ўзбекистондан ҳар ҳафта темир йўл рейси амалга оширилади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

Ташқи ишлар вазирлиги томонидан Транспорт вазирлиги билан биргаликда ишлаб чиқилган ва Ўзбекистонга коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясига киритилган режага мувофиқ, 2020 йилнинг 28 августидан бошлаб “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг рейслари Екатеринбург, Ростов-Дон, Новосибирск ва Самара шаҳарларига ҳар ҳафта мобайнида ташкил этилади.

Таъкидланишича, ҳозирда ўзбекистонликларнинг айнан бир ҳудуд, жумладан, темир йўл станцияларида тўпланишни давом эттираётгани уларни босқичма-босқич олиб келиш жараёнига салбий таъсир кўрсатмоқда.

“Шуни қайд этамизки, коронавирус пандемияси шароитида фуқароларнинг оммавий тўпланиши вирусни юқтириш хавфини оширади. Айниқса, соғлиғи хавф остидаги тоифалар (қариялар, ҳомиладор аёллар, беморлар, сурункали касалликка чалинганлар) учун бу ҳолат янада хатарлидир.

Россия ҳудудида бўлган ватандошларимиздан поезд станцияларида тўпланмасликларини, ҳозирда бўлиб турган жойларида қолишларини ва барча карантин талабларига қатъий риоя қилишларини яна бир бор сўраймиз”, дейилади ТИВ хабарида.

Аввалроқ, Ўзбекистон сентябрь ойидан Туркия, БАА, Беларусь ва Қозоғистон билан мунтазам авиақатновларни тиклаш ниятида экани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

поезд темир йўл

Баҳолаганлар

299

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг