Ўзбекистонда коронавирусни йўқ қиладиган комбинезон ишлаб чиқарилди

Жамият

image

Ўзбек тўқимачилари томонидан бактерия ва вирусдан зарарланишни олдини олувчи тиббий комбинезонлар яратилди. Ушбу ҳимоя воситалари 100 фоиз пахтали гидрофоб матосига асосланган ҳолда ишлаб чиқарилмоқда. Пахта матоларига махсус ҳимоя хусусиятларини бериш технологиясини қўллаш орқали ишлаб чиқарилган комбинезонлар патоген бактерия ва вирусларни юқтириш хавфини олдини олади.

Ушбу лойиҳа ташаббускори “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси таркибига кирувчи “Cotton Road” қўшма корхонаси бўлиб, ҳозирги вақтда Германиянинг “СHT GmbH” ва Швейцариянинг “CHT Switzerland AG” компаниялари билан тузилган шартномага биноан корхона Европанинг сўнгги “HeiQ Viroblock” инновацион ишланмасини ўзлаштирди. 

Айтилишича,  янги технология қисқа 5-10 дақиқада SARS-CoV-2 патоген секрециясини фаол равишда йўқ қилишга, кийимларни ўз-ўзини тозалашга имкон беради. Бу эса ҳозирги вақтда ишлатилганлар ҳимоя комбинезонларига қараганда самаралироқ. Ушбу инновацион технология Швейцарияда антивирус матоларни ишлаб чиқариш учун махсус яратилган.

Пахта матосидан ишлаб чиқарилган комбинезонлар полимер, хусусан спанбонддан ишлаб чиқарилган комбинезонларга нисбатан қуйидаги устунликларга эга:

•  ҳавони яхши ўтказиши туфайли бундай комбинезонлар ҳимоя хусусиятларини сақлаб, ортиқча иссиқликни олиб ташлашни таъминлаб, узоқ муддатли қулай ишлашни таъминлайди;

•  қайта фойдаланиш имконияти туфайли 5-7 мартадан кўпроқ молиявий тежашни таъминлайди, чунки қайта ишлатиладиган (камида 15 маротаба фойдаланишга имкон берадиган) комбинезонлар нархи бир мартали ишлатиладиган маҳсулот нархидан атиги 2 баравар юқори;

•  маҳаллий хом ашёдан ишлаб чиқарилган.

Aҳрорбек Ҳайруллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

464

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг