“Дубай Экспо 2020” кўргазмасини кечиктириш таклиф қилинди

Олам

image

“Дубай Экспо 2020” (Expo 2020 Dubai) халқаро кўргазмаси иштирокчи давлатлари коронавирус пандемияси сабабли маҳаллий ташкилотчиларга ушбу бутунжаҳон кўргазма шоусини ўтказиш муддатини бир йилга суришни таклиф қилди.

Бу масала кеча, 30 март куни иштирокчи давлатлар ва “Дубай Экспо 2020” кўргазмаси раҳбарлари кўмитасида муҳокама қилинди, дея хабар бермоқда БАА ахборот агентлиги “Emirates News Agency”.

Қўмита бу масалани кўриб чиқишини маълум қилди. Шунингдек, якуний қарорни Халқаро кўргазмалар бюроси овоз бериш йўли билан ҳал қилишини таъкидлаб ўтди.

Бир неча кун олдин “Дубай Экспо 2020” офиси ходимларидан бирида коронавирус аниқланди. У карантинга олинди.

Бунгача кўргазма Дубайда 2020 йил октябрда очилиб, 2021 йил апрелгача давом этиши режалаштирилаётганди. Кўргазма 11 млн кишини жалб қилиши кутилмоқда. 

1928 йилда ташкил этилган Халқаро кўргазмалар бюроси кўргазмалар тақвимини тузади, кўргазмалар танлови ва уларни ташкиллаштиришни ўтказади, кўргазмалар ташкилотчилари ўртасидаги ҳамкорликнинг энг яхши шароитларини яратиш учун ҳуқуқий меъёрлар ўрнатади.   


Мақола муаллифи

Теглар

коронавирус Дубай Экспо 2020

Баҳолаганлар

46

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг