23 яшар йигит Суриядаги террорчилик гуруҳига қўшилиш учун чиқиб кетаётганда ушланди – Бош прокуратура

Жамият

image

Суриядаги бузғунчи ва экстремистик гуруҳлар таъсирига тушиб қолган 23 яшар ўзбекистонлик мамлакатдан чиқиб кетаётганда ушланди.  Бу ҳақда бугун, 22 февраль куни Бош прокуратурада ўтган Жиноятчиликка қарши кураш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида маълум қилинди.

Йиғилишда ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширишдаги камчиликлар очиқ-ойдин кўрсатилиб, ёшлар дунёқарашини шакллантириш, уларга таълим-тарбия бериш, маънавий-ахлоқий тадбирлар самарадорлигини ошириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Ёшлар ижтимоий тармоқлар ва бошқа омиллар таъсирида, миллий қадрият, анъаналарга ёт ғояларга берилаётганлиги, экстремистик ва террористик оқимларга қўшилиб қолаётганлиги барчани ташвишга солиши кераклиги таъкидланди.

Хусусан, Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи 23 ёшли Т. ижтимоий тармоқлар орқали жиҳодга даъват этувчи маърузаларни тинглаб, Суриядаги террорчилик гуруҳига бориб қўшилиш учун чиқиб кетаётганда ушланган.

Кенгаш йиғилишида жиноятни ҳисобга қўйиш, тезкор-қидирув ва тергов фаолиятидаги камчиликлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар айрим ходимлари томонидан инсон ҳуқуқларини поймол этиш ҳолатларига чек қўйилмаганлиги қаттиқ танқид қилиниб, раҳбарлар олдига аниқ вазифалар қўйилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Бош прокуратура Террорчилик

Баҳолаганлар

234

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг