Ўзбекистонда келаси йил бошидан АЭС қурилиши бошланади

Жамият

image

2020 йил бошидан "Росатом" Ўзбекистонда атом электр станцияси қуриш ишларини бошлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда "Росатом" раҳбари Алексей Лихачёв бугун, 3 сентябрь куни Тошкентда Россия миллий ядро тадқиқот институти “Москва инженерлик-физика институти”нинг  филиали очилиши маросимида маълум қилди.

2017 йилнинг декабрида Ўзбекистон ва Россия ҳуқуматлари ўртасида атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланиш соҳасида келишув имзоланганди.

«Росатом» давлат корпорацияси билан Ўзбекистонда атом электр станцияси қурилиши бўйича келишувга эришилган. АЭС ҳар бирининг қуввати 1 минг 200 МВт бўлган иккита энергоблокдан иборат бўлади. АЭС қурилиши учун Жиззах вилоятидаги Тузкон кўли яқинидаги майдон танланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон АЭС

Баҳолаганлар

77

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг