...
МЕНЮ
ONLINE TV

Зойир Мирзаевнинг туман ҳокими бўлишига Президент Администрацияси розилик берган


13:30, 08.11.2018 Жамият
 14 055

С.Исмаиловни Шароф Рашидов тумани ҳокими лавозимидан озод этиш тўғрисидаги вилоят ҳокимининг 2018 йил 7 ноябрдаги қарорини депутатларга ўқиб эшиттирди.

Аввалроқ, Зойир Мирзаев Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманига ҳоким этиб тайингани ҳақида хабар берган эдик. Бу ҳақдаги ахборот Жиззах вилояти ҳокимлиги сайтида ҳам расман тасдиғини топди.
 
Вилоят ҳокимлиги сайтида хабар берилишича, кеча, 7 нобярь куни туман ҳокимлигида халқ депутатлари Шароф Рашидов тумани Кенгашининг навбатдан ташқари қирқ иккинчи сессияси ўтказилган.
 
Сессияда вилоят ҳокими Эргаш Салиев сўзга чиқиб, туманни ижтимоий иқтисодий ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар ҳамда туман раҳбарияти томонидан йўл қўйилган камчиликлар тўғрисида сўз юритди.
 
Жумладан, туман ҳокими лавозимида ишлаб келган С.Исмоиловнинг иш тажрибаси, меҳнат фаолияти эътиборга олинган ҳолда, ушбу лавозимга тайинланганлигини айтиб, у фаолиятини дастлабки пайтида туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, ижтимоий, қурилиш, коммунал соҳадаги мавжуд муаммоларни ҳал қилиш, ечимини топиш бўйича дастурлар ишлаб чиқиб, бирмунча ишларни амалга оширганлигини таъкидлаган.



Бироқ, кейинги вақтларда унинг билим тажрибаси етарли бўлишига қарамай, унинг иш фаолиятида сусткашлик, эътиборсизлик ҳамда қўйилган вазифаларга юзаки қараш, қўл остидагилар, туман корхона, ташкилотлари раҳбарлари ва фаолларининг фикрини инобатга олмаслик каби салбий ҳолатлар пайдо бўлиб, устувор масалаларга эътибор қаратиш, кадрларнинг, туман фаолларининг бошини қовуштириш, уларни аниқ мақсадлар учун сафарбар этиш хусусиятлари сустлашиб кетганини, энг асосийси уларни ўз ортидан эргаштира олмаганини баён қилди.
 
Бу ўз навбатида туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига салбий таъсир кўрсатиб, айрим соҳаларда оқосоқликни келтириб чиқарганини маълум қилди ҳамда депутатлар эътиборига мисолларни келтириб ўтди.
 
Шундан сўнг, С.Исмаиловни Шароф Рашидов тумани ҳокими лавозимидан озод этиш тўғрисидаги вилоят ҳокимининг 2018 йил 7 ноябрдаги  қарорини депутатларга ўқиб эшиттирди.
 
Ушбу масала овозга қўйилиб, депутатлар томонидан бир овоздан маъқуланди.
 
Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг розилиги билан Мирзаев Зойир Тоирович номзодини Шароф Рашидов тумани ҳокими этиб тайинлаш тўғрисидаги вилоят ҳокимининг  7 ноябрдаги қарори қабул қилинганини депутатларга маълум қилган. 

Теглар:Шароф Рашидов тумани Зойир Мирзаев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар