АҚШ флотига халақит берадиган ҳар қандай Эрон кемасини йўқ қилинг – Трамп
Олам
−
22 Апрель 2020
9817АҚШ Президенти Дональд Трамп АҚШ денгиз флотига халақит берадиган ҳар қандай Эрон кемаларини йўқ қилишни буюрди. У бу ҳақда бугун, 22 апрель куни Twitterʼда маълум қилди
“Мен АҚШ ҳарбий-денгиз флотига америкалик кемалар учун денгизда тўсиқларни келтириб чиқарадиган барча Эрон ҳарбий кемаларини ўққа тутишни ва йўқ қилишни буюрдим“, деб ёзди Трамп ўз саҳифасида.
АҚШ ҳарбий-денгиз флотининг матбуот хизмати баёнотга кўра, жорий йилнинг 15 апрель куни Ислом инқилоби посбонлари корпусининг ҳарбий кемалари Форс кўрфазидаги АҚШнинг бир нечта ҳарбий кемалари яқинида тактик машғулотлар ўтказган. Таъкидланишича, Эрон кемалари 9 метргача бўлган масофада Америка кемаларига яқинлашган.
Маълумот учун, Ислом инқилоби посбонлари корпуси 19 апрель куни АҚШнинг Форс кўрфазидаги ҳар қандай ножўя ҳаракатларига жавоб беришга тайёрлигини билдирди. Ҳозирда ушбу кўрфазда икки давлат ҳарбий кемаларининг фаоллиги кузатилмоқда.