Боливия ва Чили чегарасида 200 фуқаро ва ҳарбийлар ўртасида тўқнашув бўлди
Олам
−
08 Апрель 2020
5635Кеча, 7 апрель куни икки юзга яқин боливиялик Чили билан чегарадан ўтиб, мамлакатга қайтмоқчи эди, аммо улар ҳарбий қаршиликка дуч келди. Бу ҳақда “El Deber” нашри ёзмоқда.
“Боливия ва Чили чегарасида 200 га яқин боливиялик ҳарбий кучлар бўлишига қарамай ватанларига боришга уринганларида кескинлик юзага келган”, деб ёзади нашр.
“Боливия Президенти, мен сизга катта ҳурмат билан мурожаат қиламан, фуқароларингизга ғамхўрлик қилинг. Боливия фуқаролари умидсизликка тушиб, ўз мамлакатларига қайтишни исташади”, - дей мурожаат қилган Чилидаги Колчане шаҳар мэри.
Маълумотларга кўра, боливияликлар ҳарбийларга турли хил нарсаларни ота бошлаган. Улардан бири ҳарбийлардан бирининг қуролини ўғирламоқчи бўлади. Шунда унга қарши куч ишлатилди. Ҳарбийлар кўз ёшлар газидан фойдаланишган.
Март ойи охирида Боливия ҳукумати мамлакатда фавқулодда ҳолат режимини жорий этишга ва янги коронавирус тарқалиши шароитида чегараларни бутунлай ёпишга қарор қилган эди.