... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Зиёданинг қўшиғига Ҳилола даъвогарлик қилганди, бироқ


18:38, 07.11.2016 Премьера
 5 959

Маҳзун қўшиқлари билан тилга тушган хонанда Ҳилола Ҳамидова янги қўшиғини сайтимиз орқали премьера қиляпти.

Муҳаббат, айрилик, вафо мавзуларидаги маҳзун қўшиқлар билан тилга тушган хонанда Ҳилола Ҳамидова анчадан буён янги қўшиқларини оммага тақдим этмаётган эди. Янги йўналиш, янги имиж, янги жанрларда ўзини синаб кўрмоқчи бўлган хонанда ва ниҳоят ўзини топди. Балки, бундай дейишга бироз эртадир, бироқ унинг янги қўшиғи хонанданинг аввалги қўшиқларидан ажралиб туради.
 
Ҳамидова овози бор, жонли ижрода бемалол куйлай оладиган, устоз кўрган хонандалар. Унинг қўшиқларида маъно бор. Минг афсуски, бугунги шоу-бизнесга булар кўплик қилади. Зотан овози бўлмай туриб, рекламанинг кучи билан ошиғи олчи бўлиб юрганлар талайгина.
 
Бир вақтлар Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Зиёда Қобилованинг “Жим-жим” номли қўшиғига даъвогарлик қилган Ҳамидова бу қўшиқни куйлашга бироз кечикди. Қўшиқ Зиёдага омад келтиряпти. У эса бугун тингловчилари эътиборига ҳавола этмоқчи бўлган шўх қўшиғи омад олиб келишидан умидвор.
 
Хонанда бугун мухлисларига одатдагидек маҳзун таронани эмас, шўх қўшиқни тақдим этиш тадоригини кўрган. Ҳилола Ҳамидованинг сайтимиз орқали премьера қилинаётган қўшиғи “Соғиндим” деб номланган бўлиб, унинг шеъри ва мусиқаси Баҳодир Низомовга тегишли. Мусиқий сайқални эса Умид Обидов берган.
 
Қўшиқни сайтимиз орқали тинглаш ва кўчириб олиш имкониятига эгасиз.

Теглар:Ҳилола Ҳамидова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!