Трампнинг арази тугади. У ЖССТни қайта молияламоқчи
Олам
−
16 Май 2020
5804АҚШ Президенти Дональд Трамп Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини (ЖССТ) молиялашни қисман тикламоқчи. Бу ҳақда “Fox News” нашри хабар берди.
“Хитой ЖССТга қанча бадал пули тўласа, АҚШ ҳам шунча тўламоқчи“, дейилади хабарда
Маълум қилинишича, ҳозирда Хитой ЖССТга йилига 40 миллион доллар беради. Бу эса АҚШнинг олдинги йиллик тўловига қараганда 10 баробар камдир.
Маълумот учун, Америка Қўшма Штатлари ЖССТнинг энг катта молиявий ёрдамчиси эди. Бироқ, 14 апрель куни Трамп АҚШнинг ЖССТни молиялашни тўхтатиб, ташкилотни коронавируснинг тарқалиши ҳақида “нотўғри маълумот“ тарқатишда айблади.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023