Зироат Мирзиёева Қатар Амирининг онаси ташкил этган форумда қатнашди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президентининг рафиқаси Зироат Мирзиёева Қатарда бўлиб ўтган ХI Таълим бўйича халқаро инновацион саммитда иштирок этди.

Ушбу йирик анжуман 2011 йилдан буён Қатар Давлати Таълим, фан ва ижтимоий тараққиёт фонди (Qatar Foundation) раиси – Қатар амирининг онаси шайха Моза бинт Носир ал-Миснад шафелигида ўтказиб келинмоқда. Ундан кўзланган асосий мақсад – сиёсат, тадқиқотлар, етакчилик каби соҳаларда ташаббусларни илгари суриш орқали таълимда инновацион дастурларни яратишдир.

Бу йилги тадбир “Сунъий интеллект даврида инсон ижодкорлиги” мавзусига бағишланди.  

29 ноябрь куни саммитнинг асосий тадбирларида юқори даражадаги меҳмонлар, жумладан, хорижий давлатлар вазирлари, таълим ва ижтимоий соҳалар экспертлари қатнашди.

Бу саммитдаги иштирок сўнгги йилларда жадал ривожланиб бораётган Ўзбекистон билан Қатар ўртасидаги ҳамкорликнинг яна бир ифодаси бўлди.

Саммит доирасида Зироат Мирзиёева ва шайха Моза бинт Носир ал-Миснад ўртасида яккама-якка учрашув ҳам ўтказилган. 

Қатарда Ўзбекистон биринчи хонимига тўнғич қизи – Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева ҳамроҳлик қилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

саммит Зироат Мирзиёева Қатар шайха Моза бинт Носир ал-Миснад

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг