Тойлоқ тумани прокурори коронавирусдан вафот этди
Жамият
−
01 Август 2020
15436Самарқанд вилояти, Тойлоқ тумани прокурори, адлия маслаҳатчиси Абдухолиқов Фарҳод Мусинович коронавирусдан вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
"Бош прокуратура раҳбарияти ва жамоаси Самарқанд вилояти, Тойлоқ тумани прокурори, адлия маслаҳатчиси Абдухоликов Фарход Мусиновичнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг қариндош ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади", дея ҳамдардлик билдирган.
Фарҳод Абдуҳолиқов 1962 йилда туғилган. У бир ҳафта олдин коронавирусга чалинган ва бугун, 1 август куни вафот этган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу ҳақда ҳозирча маълумот бермади. Расмий эълон қилинган ўлим ҳолатлари 145 тага етди.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023