...
МЕНЮ
ONLINE TV

Зилзила бошқа вилоятларга нисбатан Термизда кучлироқ бўлди


19:43, 10.05.2018 Жамият
 6 585

Тошкент шаҳрида зилзила кучи 3 баллни ташкил этган.

Бугун, 10 май куни соат 19:08 да Ўзбекистонда кучли зилзила кузатилди.
 
Зилзила маркази Афғонистон ҳудуди ва Ҳиндикуш тоғлари бўлди. Эпимарказда зилзила кучи 5 магнитудадан юқорилиги айтилмоқда.
 
Зилзила кучи Тошкент  шаҳрида 3 баллни ташкил этган. Бундан ташқари, Фарғона водийси, Жиззах, Самарқанд, Қаршида ҳам 3 балли ер қимирлаши содир бўлган. Термиздаги зилзила кучи бошқа вилоятларга нисбатан 1 балл кўпроқ, деб хабар берди ФВВ Матбуот хизмати.
 
Ҳозирча жабрланганлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумотлар келиб тушмаган.
 
Эслатиб ўтамиз, кеча, 9 май куни ҳам Ўзбекистонда 3 балли зилзила кузатилган эди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Зилзила 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар