Ўзбекистон МТЖ аъзолари “Чиғатой” спорт мажмуасида мастер-класс ўтаб беришди

Спорт

image

Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан мамлакатда болалар футболи ва оммавий футболни ривожлантириш бўйича бир қатор чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.  
 
Жумладан, 10 март куни “Чиғатой” спорт мажмуасида ЎФА қошидаги болалар футбол мактаби тарбияланувчилари учун мастер-класс ташкил этилди. Бу ҳақида ЎФА расмий сайти хабар бермоқда.

Ўтказилган тадбирда Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари Жавоҳир Сидиқов ва Одил Ҳамробеков ёш футболчиларга маҳорат дарсларини ўтаб беришди. Шунингдек, тадбирда фахрий меҳмон сифатида ўзбек футболи афсонаси Биродар Абдураимов, миллий терма жамоанинг собиқ мураббийи Рауф Инилеев, таниқли хонанда Козим Қаюмов қатнашишди. Тадбирни таниқли шарҳловчилар Хайрулла Ҳамидов ва Даврон Файзиев олиб боришди.

Тадбир давомида болажонлар билан бирга футбол учрашуви ҳам ўтказилди. Жавоҳир Сидиқов, Одил Ҳамробеков билан биргаликда болажонлар билан “Чиғатой”даги футбол мактабида мураббийлик қилаётган Зайниддин Тожиев, Ҳикмат Ҳошимов, Элдор Магдеев каби ўтмишнинг юлдузлари ҳам иштирок этишди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон футбол ассоциацияси

Баҳолаганлар

10

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг